The New York Times нашрига кўра, АҚШ президенти Доналд Трампнинг сўнгги қарорлари Россия билан муносабатларни нормаллаштиришга интилаётганини кўрсатади. Нашр бу жараён Украина позицияларининг заифлашиши ҳисобига кечиши мумкинлигини таъкидлаган.
Октябр бошида Трамп ва Россия президенти Владимир Путин Россия дизел ёқилғисини жаҳон бозорига етказиб бериш масаласини келишиб олган. Кейинчалик Трамп Украина президенти Володимир Зеленскийни Россия нефтни қайта ишлаш заводларига зарбалар бергани ва тинчлик келишувига интилишни истамаётгани учун танқид қилган.
Шунингдек, Трамп Россиянинг айрим амалдорлари, банклари ва ташкилотларига нисбатан чекловларни бекор қилувчи фармонни имзолаган. Бироқ аввал жорий этилган бошқа санкциялар ўз кучида қолган.