АҚШ ОАВнинг ёзишича, Вашингтонда Россиянинг музлатилган активларидан 5 миллиард долларга яқин маблағни мусодара қилиш имкони муҳокама қилинмоқда. Маълумотларга кўра, бу фақатгина АҚШ Конгресси тегишли қонун лойиҳасини қабул қилганидан кейин амалга оширилиши мумкин.
Қонун лойиҳаси Россия активларини Украина фойдасига йўналтириш тартибини белгилаб беради. Ҳужжат қабул қилинса, АҚШ маъмуриятига активларнинг ярмини мусодара қилишга ҳуқуқ берилади.
Шу билан бирга, Дональд Трампнинг мазкур имкониятдан фойдаланиш-фаойдаланмаслиги ҳали номаълумлиги таъкидланмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрича, қарор сиёсий вазият ва Вашингтоннинг ташқи сиёсат устуворликларига боғлиқ бўлади.