AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп Республикачилар партиясидан иккинчи президентлик муддатига номзодини қўйганини расман тасдиқлади.
Қурултойнинг сўнгги кунида Трамп делегатлар олдида нутқ сўзлади, унда номзодлари учун миннатдорчилик билдирди ва таклифни қабул қилишини билдирди.
Бундан ташқари, ўз нутқи давомида Трамп демократлар "Aмерика ҳаёт тарзини йўқ қиладиган радикаллар" ва Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден "Aмерика руҳини қутқарувчи эмас, балки Aмерика иш жойларини йўқ қиладиган" эканлигини айтди.
Aмерика раҳбари шунингдек, бўлажак сайловларни "мамлакат тарихидаги энг муҳим" деб атади.