Доналд Трамп Пентагон номини яна “Уруш департаменти” деб ўзгартирмоқчилигини маълум қилди. АҚШ Мудофаа вазирлиги 1949 йилгача шундай номланар эди.
"Менимча “Уруш вазирлиги” “Мудофаа вазирлиги”дан яхшироқ эшитилади. Мен фақат мудофаа қилишни истамайман. Биз ҳужум ҳам қилмоқчимиз", — деди АҚШ етакчиси.