Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп Пашинянни қўллаб-қувватлади ва уни "буюк дўст" деб атади

Трамп Пашинянни қўллаб-қувватлади ва уни "буюк дўст" деб атади

Трамп Арманистонда бўлиб ўтадиган парламент сайловларида Пашинянни қўллаб-қувватлади ва уни "буюк дўст" деб атади – "Коммерсантъ".

"Никол 2026 йил 7 июнда бўлиб ўтадиган қайта сайланишда менинг ТЎЛИҚ ва МУТЛАҚ қўллаб-қувватлашимга эга бўлади. Никол ёрдамида биз Қўшма Штатлар, Арманистон, Жанубий Кавказ ва Марказий Осиёни илгари ҳеч қачон бўлмаган янада юксак чўққиларга олиб чиқамиз. Арманистонни янада буюк қиламиз — MAGA!", — деб ёзади Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Унинг таъкидлашича, Арманистон бош вазири Никол Пашинян — "буюк дўст ва Лидер" бўлиб, у мамлакатни "кучли, бой ва жуда хавфсиз" қилмоқда, шунингдек, АҚШ президентининг Арманистон ва бутун Жанубий Кавказ учун "тинчлик ва фаровонлик" борасидаги қарашларини "тўлиқ баҳам кўради".

Трампнинг қўшимча қилишича, тез орада Вашингтон ва Ереван "Халқаро тинчлик ва фаровонлик учун Трамп йўналиши"нинг биринчи ғиштини қўяди, бу эса АҚШ энергетика компанияларига "Марказий Осиёдан тортиб то Қўшма Штатларнинг ўзигача" бўлган ҳудудларга кириш имконини беради.

"Шу муносабат билан", деб ёзади Трамп, у бўлажак парламент сайловларида Пашинян номзодини қўллаб-қувватлашга қарор қилган, дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 18:48. Ўқилди: 207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!