АҚШ президенти Дональд Трам унчалик фойдали бўлмаган озиқ-овқат маҳсулотларига ўчлиги билан машҳур. Масалан, фаст-фудга. Яқинда у бу севимли таомини истеъмол қилиш ва шу билан бирга кам калория олишнинг йўлини топди.
Унинг сири шундаки, бургер булочкаларининг фақат бир томонини ейиш лозим. Бироқ диетологлар бу усулнинг самарали эканлигига шубҳа билан қарашмоқда.
Миш-мишларга кўра, Трамп одатда «McDonald's»дан иккита Бигмак ва сутли коктейл буюртма қилдиради. Бундай ҳолатда бургерларнинг ҳатто бир томони ейилганида ҳам киши 2 минг ккал қувватга эга бўлади.