АҚШ президенти мамлакат мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан илк бор Оқ уйнинг Жанубий майсазорида ташкил этилган “UFC Freedom 250” турнирини бевосита аренадан кузатди.
Мусобақа бошланишидан олдин АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг машҳур "Мовий фаришталар" ва АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг "Tanderberds" учувчилар гуруҳлари таъсирчан ҳаво томошаларини намойиш этиб, Оқ уй осмонида ноёб манзара яратди.
14 июнь кунги жангнинг асосий воқеаси Оқ уйнинг жанубий майсазоридаги улкан очиқ конструкция остида ўтказилган UFC октагонидаги жанг бўлди. Тадбирда 4000 дан ортиқ томошабинлар, жумладан, технология ва бизнес оламининг кўплаб таниқли арбоблари иштирок этди.
АҚШ Миллий боғлар хизмати томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, тадбир учун вақтинчалик инфратузилма, жумладан, трибуналар, ёритиш, хавфсизлик тизимлари ва мусобақа майдончаларини қуриш учун 60 миллион доллардан ортиқ маблағ сарфланган.
Meta компанияси асосчиси ва бош директори Марк Цукерберг ҳам UFC Freedom 250 турнирини кузатди.
Мазкур спорт тадбири Доналд Трампнинг 80 йиллик юбилейи ва Миллий байроқ кунига тўғри келди.