Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп Обаманинг махфий директивасини бекор қилди

Трамп Обаманинг махфий директивасини бекор қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп собиқ президент Барак Обаманинг мамлакат рақибларига қарши киберқуролдан фойдаланиш бўйича махфий директивасини бекор этишга қарор қилди. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда .

Манбалар сўзларига кўра, бундай директиванинг бекор қилиниши киберҳужумларга чекловларни кучсизлантиради. Аниқлик киритилишича, ҳужжат ҳақида 2013 йилда АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден Буюк Британия ва АҚШ разведка хизматларининг иши ҳақида маълумотлар эълон қилганидан кейин маълум бўлди.

Манбалардан бирининг сўзларига кўра, директиванинг бекор қилиниши «олдинга ҳужумкор қадам» саналади. Нашр маълумотларига кўра, у ҳарбий операцияларни қўллаб-қувватлайди, шунингдек, интеллектуал мулкни ўғирлаш ва сайловларга хорижий аралашувнинг олдини олади. Ҳозирда президент маъмурияти бекор қилинган қоидалар ўрнига янгиларини тасдиқлаганига оид маълумот йўқ.

Киритилди: 13:43 16.08.2018. Ўқилди: 1310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!