Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп ноябрда Ким Чен Ин билан учрашмоқчи

Трамп ноябрда Ким Чен Ин билан учрашмоқчи
АҚШ президенти Доналд Трамп Осиёга кейинги сафари давомида Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal (WSJ) манбаларга таяниб хабар берди. ​Нашрнинг хабар беришича, Америка президенти ноябр ойида Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (APEC) саммити бўлиб ўтадиган Шэньчжэнда музокаралар ўтказишни режалаштирмоқда. ​WSJ таъкидлашича, Трамп Шимолий Кореяни ядросизлантириш бўйича дипломатик ташаббусни янгилашга умид қилмоқда. Манбаларга кўра, АҚШ президенти Эрон билан можарони ҳал қилишда силжиш йўқлиги сабабли ташқи сиёсатда катта ютуқларга эришмоқчи. ​Таҳлилчилар Доналд Трамп ва Ким Чен Ин ўртасидаги мумкин бўлган саммитнинг самарадорлигига шубҳа билан қарашмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, Шимолий Кореянинг ядровий арсенали аввалги учрашувларидан бери фақат кучайган.
Киритилди: 15:46 19.08.2026. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!