Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп ноябрь ойида Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини айтди

Трамп ноябрь ойида Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп ноябрь ойида КХДР етакчиси Ким Чен Ин билан учрашиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у Огайо штатига учишидан олдин журналистларнинг Шимолий Корея раҳбари билан янги музокаралар ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги саволига жавоб берар экан, айтди.

Трампнинг сўзларига кўра, у Ким Чен Ин билан алоқада бўлиб турибди ва улар ўртасидаги муносабатларни ижобий баҳолайди.

«Учрашишим мумкин, мумкин. Бу ажойиб бўларди. У билан муносабатларимиз яхши», — деди АҚШ президенти.

Ҳозирча эҳтимолий учрашувнинг аниқ санаси ва жойи маълум қилинмаган.

Октябрь ойи бошида Трамп КХДР раҳбари билан яхши муносабатларни сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаган эди. Шунингдек, у Шимолий Корея ядровий қуролга эга эканини эслатган.

Трамп ўзининг биринчи президентлик даврида Ким Чен Ин билан уч марта учрашган. Биринчи учрашув 2018 йил июнь ойида Сингапурда, иккинчиси 2019 йил февралда Ханойда, учинчиси эса шу йилнинг июнь ойида КХДР ва Жанубий Корея чегарасидаги демилитаризация қилинган ҳудудда бўлиб ўтган.

Киритилди: Бугун 22:00. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!