Бугун 21 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп “номаълум ҳодисалар” ва NUJ материалларини ошкор қилишга ваъда берди

Трамп “номаълум ҳодисалар” ва NUJ материалларини ошкор қилишга ваъда берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Пентагоннинг NUJ (номаълум учувчи объектлар) ва “номаълум ҳаво ҳодисалари”га оид махфий материалларини яқин вақтда махфийликдан чиқаришни режалаштираётганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳукумат шунингдек, бу соҳани ўрганган бир қатор америкалик олимларнинг сирли ўлимлари ва йўқолиш ҳолатларини ҳам текширмоқда.

Трамп бу баёнотларни Конгресс томонидан Пентагон фаолияти ва махфий дастурлар бўйича ошкоралик талаблари кучайган бир пайтда берди.

Шу билан бирга, у Пентагон тез орада NUJлар билан боғлиқ айрим материалларни жамоатчиликка тақдим этиши мумкинлигини айтган.

Трампнинг таъкидлашича, ҳозирча барча маълумотлар тўлиқ текширилмоқда ва яқин кунларда янги маълумотлар ошкор бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:26 20.04.2026. Ўқилди: 240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!