Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Нетаньяхунинг ҳибсга олинишига йўл қўймайди

Трамп Нетаньяхунинг ҳибсга олинишига йўл қўймайди

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШ ҳудудида бўлган вақтда ҳибсга олинмаслигини маълум қилди.

Бу баёнот Нью-Йорк шаҳрининг сайланган мэри Зоҳрон Мамданининг Нетаньяху сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун келса, уни Халқаро жиноят суди ордерига асосан ҳибсга олишга интилишини билдирганидан сўнг янгради.

Шу билан бирга, Мамдани яқинда шаҳар ҳокимиятида бундай ваколат бор-йўқлигига ишончи комил эмаслигини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу масала юзасидан маслаҳатчилари билан маслаҳатлашмоқда ва фақат қонун доирасида ҳаракат қилади.

Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Нетаньяху Америка Қўшма Штатлари ҳудудида экан, ҳеч қандай ҳолатда ҳибсга олинмайди», деб ёзди.

АҚШ президенти, шунингдек, Нетаньяху Эронга қарши курашаётганини таъкидлади. Трампнинг иддаосича, Эрон «52 минг нафар бегуноҳ намойишчини ўлдирган» ҳамда сўнгги 47 йил давомида америкалик ҳарбийлар ва бошқа одамларнинг ҳалок бўлишига алоқадор бўлган.

Трамп сўзи якунида ҳибсга олиниши керак бўлган шахс Нетаньяху эмас, балки унинг таъкидлашича, Эронни «мисли кўрилмаган ўлим ва вайронагарчилик гирдобига» олиб келганлар эканини билдирди.

Киритилди: 21:45 21.07.2026. Ўқилди: 1510 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!