Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп нега иккита «iPhone» ишлатади?

A A A
Трамп нега иккита «iPhone» ишлатади?

АҚШ президенти Дональд Трамп энг ками иккита функцияси чекланган махсус «iPhone» ишлатади: улардан биринчиси «Twitter»даги янгиликларни ўқиш учун бўлса, иккинчиси фақат суҳбатлар учун.

Ёрдамчиларининг «Twitter» учун мўлжалланган телефонни ҳар ой алмаштириб туриш керак деган тавсияларига қарамай Трамп буни амалга оширишдан тбош тортади. Масалан хавфсизлик хизмати ходимлари президентнинг телефонини беш ойдан буён текширишмаган.

Бироқ улар суҳбат учун мўлжалланган уяли телефон қанча муддатда текширилишига изоҳ беришмаган. Масалан, Трампдан олдинги президент Барак Обама ўз телефонларини ҳар 30 кунда текширтиришга бериб турар эди.

Президентнинг уяли телефонларида эгасини кузатиш мумкин бўлмаслиги учун GPS функцияси ўчириб қўйилган. Ундаги микрофон ва камералар гарчи охирги технология намунаси бўлса-да, бегоналарнинг эшитиш ёки мўралаш имкониятини йўққа чиқаради.

Politico

Киритилди: 04:07 22.05.2018. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар