Трамп иттифоқчилар АҚШга Ҳўрмуз бўғозини қамалдан чиқаришда ёрдам бермаса, NATO “келажаги учун ёмон” бўлишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, иттифоқчилар Форс кўрфазига мина тозаловчи кемаларни юбориши керак, чунки Европада бундай кемалар Қўшма Штатларга қараганда кўпроқ. Шунингдек, Эроннинг дрон операторларини зарарсизлантириш учун махсус кучлар ҳам ёрдам бериши лозим.
"Биз NATO'га нисбатан жуда яхши муносабатда бўлдик. Биз уларга Украина бўйича ёрдам беришга мажбур эмас эдик. Украина биздан минглаб километр узоқда, аммо биз ёрдам бердик. Энди эса улар бизга ёрдам берадими-йўқми, кўрамиз. Мен анчадан бери биз уларга кўмак беришимизни, аммо улар бизга ёрдам бермаслигини айтиб келаман. Улар ёрдамга келишига ишончим комил эмас", — деди АҚШ президенти.