Бугун 30 март, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп NATO давлатларини воз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи

Трамп NATO давлатларини воз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи

Трамп мудофаага ЯИМнинг 5 фоизидан кам маблағ ажратадиган NATO давлатларини ҳарбий қўллаб-қувватлаш ва овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилмоқчи

Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб The Telegraph ёзмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, Оқ уй мудофаага етарли маблағ ажратмаётган иттифоқчиларни алянсни кенгайтириш, қўшма миссиялар ва ҳатто ҳужум бўлган тақдирда ўзаро ёрдамни назарда тутувчи 5-модда бўйича қарорлар қабул қилиш жараёнидан четлатишни режалаштирмоқда.

Ҳозирча NATO'га аъзо бирорта давлат, жумладан, Қўшма Штатларнинг ўзи ҳам, мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизи даражасига етказмаган.

Киритилди: Бугун 12:20. Ўқилди: 551 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!