Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп NASA’нинг янги режасини тасдиқлади: АҚШ Ойда атом реактор ўрнатмоқчи

Трамп NASA’нинг янги режасини тасдиқлади: АҚШ Ойда атом реактор ўрнатмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп ядровий технологиялар билан Қўшма Штатларни яна Ойга қайтаришни назарда тутувчи янги космик стратегияни тасдиқлади. Ҳужжат NASA’га Artemis дастурини ривожлантириш учун «яшил чироқ» берди: режага кўра, 2028 йилга келиб америкалик астронавтлар яна Ойга қўнишлари, 2030 йилга бориб эса у ерда АҚШнинг доимий таянч базаси ташкил этилиши керак.

Режанинг энг катта муҳокамага сабаб бўлаётган жиҳатларидан бири — атом энергетикасига таянишдир. АҚШ космосга ядровий реакторлар ишлаб чиқиш ва жўнатишни, шунингдек, Ой юзасида ўз лунар атом реакторини ўрнатишни режалаштирмоқда. У келажакдаги базани энергия билан таъминлаши керак ва Оқ уй режасига кўра, ўн йил охиригача ишга туширишга тайёр бўлади.

Ой дастури билан чекланиб қолинмайди. Трамп стратегиясида «Олтин гумбаз» (Golden Dome) лойиҳаси ҳам ўрин олган — бу космосдан келадиган таҳдидлардан ҳимоя тизими. Гап Ер атрофидаги фазо ҳамда Ер билан Ой оралиғидаги ҳудудда хавфларни кузата оладиган янги эрта огоҳлантириш воситалари ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, Оқ уй иқтисодий самарага ҳам умид қилмоқда: Трамп фармони АҚШ космик секторига камида 50 миллиард доллар инвестиция жалб қилиши ва космик технологиялар бўйича давлат харидларини ислоҳ қилишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Киритилди: Бугун 17:43. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!