Бугун 23 ноябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Мусулмонларга зулм қилганларни жазолашга ҳақлиман"

Трамп: "Мусулмонларга зулм қилганларни жазолашга ҳақлиман"

AҚШ президенти Дональд Трамп Пекин билан фойдали савдо битимини бузмаслик учун  Хитойга қарши санкцияларни мусулмон уйғурларни таъқиб қилгани сабабли қолдирди. У бу ҳақда Axios журналисти билан суҳбатда гапирди.

"Хўш, биз катта келишувнинг ўртасида турибмиз... Мен 250 миллиард долларгача даромад келтирадиган битим қилдим", — дея президент журналистнинг тегишли саволига жавоб берди. У ҳозирча чоралар кўришни рад этганини, чунки музокараларга халақит бериши мумкинлигини тушунтирди. Бундан ташқари, у киритган савдо божлари, унинг фикрига кўра, Хитой иқтисодиётига ҳар қандай санкциялардан кўпроқ зарар етказди.

Нашрнинг таъкидлашича, суҳбатда Трамп 2020 йилда "Уйғурлар ҳуқуқларига оид сиёсат тўғрисида" қонунни имзолаганини таъкидлаган, бу эса мусулмон озчиликларни зулм қилишда иштирок этган хитойлик амалдорларни жазолашга имкон беради.

Май ойи охирида AҚШ Конгресси Шинжон-Уйғур мухториятидаги мусулмонларга зулм ўтказишда айбланаётган Хитой фуқароларига нисбатан янада қаттиқ санкциялар киритишга имкон берадиган қонун лойиҳасини қабул қилди. Матнда айбдор мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилиши, масалан, AҚШга виза беришни рад этиш ва уларнинг мулкини музлатиш кўзда тутилган.

Киритилди: 16:20 22.06.2020. Ўқилди: 3474 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!