Бугун 28 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп: "Менга суиқасд уюштирган шахс қўлга олинди"

Трамп: "Менга суиқасд уюштирган шахс қўлга олинди"

АҚШ президенти Дональд Трамп Оқ уй мухбирлари ассоциациясининг Washington Hilton меҳмонхонасидаги қабулхонасида отишма уюштирган шахс ҳибсга олинганини эълон қилди.

Трамп бу хабарни Truth Social ижтимоий тармоқ саҳифасига жойлаштирди.

"Отишма уюштирган шахс ҳибсга олинди ва мен шоуни давом эттиришга рухсат беришни тавсия қилдим, лекин мен ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кўрсатмаларига тўлиқ риоя қиламан. Улар тез орада қарор қабул қилишади”, деб ёзган Америка етакчиси.

“Қарор қандай бўлишидан қатъий назар, оқшом режалаштирилганидек ўтмайди ва биз шунчаки ҳаммасини қайтадан бошлашимиз керак бўлади”, деб қўшимча қилди у, АҚШ махфий хизмати ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг “ажойиб иши”ни юқори баҳолаб.

Киритилди: 11:10 26.04.2026. Ўқилди: 1514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар