Трамп Федерал қидирув бюроси унинг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида тинтув ўтказгани учун 1 миллиард доллар товон пули олмоқчилигини айтди
"Биласизми, мен бу иш бўйича даъво аризаси берганман ва тез орада уни ютаман. Фақат битта муаммо бор: уни айнан мен ўзим келишув билан якунлашим керак. Бошқача айтганда, мен даъво киритаман ва уни яна ўзим ҳал қиламан. Шунинг учун, балки, мен ўзимга бир миллиард доллар берарман ва барчасини хайрия жамғармаларига ажратарман. Мантиқан тўғри, шундай эмасми?", — деди АҚШнинг амалдаги президенти.