Бугун 26 ноябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож солишга ваъда берди

Трамп Мексика, Канада ва Хитой товарларига бож солишга ваъда берди

АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп ноқонуний миграция ва гиёҳванд моддалар контрабандаси туфайли Мексика ва Канаданинг барча товарларига 25 фоизлик бож жорий этишга ваъда берди.

"20 январь куни менинг биринчи фармонларимдан бири Мексика ва Канададан АҚШга етказиб бериладиган барча товарларга 25% тариф ундириш учун барча зарур ҳужжатларни имзолаш бўлади," - дея унинг сўзларини келтирмоқда CNN.

Бундан ташқари, телеканал маълумотларига кўра, Трамп АҚШга гиёҳванд моддалар контрабандаси билан боғлиқ Хитой товарларига 10% қўшимча бож жорий қилишини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 09:10. Ўқилди: 311 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!