Бугун 14 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп маслаҳатчилари Кэмп-Дэвидда Эрон ва ҳусийлар масаласини муҳокама қилди

Трамп маслаҳатчилари Кэмп-Дэвидда Эрон ва ҳусийлар масаласини муҳокама қилди


Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича яқин маслаҳатчилари Кэмп-Дэвидда АҚШнинг Эронга нисбатан кейинги ҳаракатлари ҳамда Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги можаро атрофидаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Axios уч нафар америкалик амалдорга таяниб хабар берди.

Бир неча соат давом этган йиғилиш Оқ уй томонидан олдиндан эълон қилинмаган. Унга вице-президент Жей-Ди Вэнс раҳбарлик қилган.

Учрашувда давлат котиби Марко Рубио, Мудофаа вазири Пит Хегсет, Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Рэтклифф ҳамда Қўшма штаблар қўмитаси раиси Дэн Кейн иштирок этган.

Киритилди: 14:40 03.10.2026. Ўқилди: 897 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!