Бугун 29 январь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп маъмурияти Канададаги Алберта провинцияси фаоллари билан яширинча учрашганми?

Трамп маъмурияти Канададаги Алберта провинцияси фаоллари билан яширинча учрашганми?

Трамп маъмурияти Канададаги Алберта провинциясининг айирмачи фаоллари билан бир неча марта яширинча учрашган, деб ёзмоқда Financial Times.

Нашрнинг ёзишича, музокаралар ўтган йилнинг апрел ойидан буён уч марта бўлиб ўтган. Алберта мустақиллиги тарафдорлари етакчилари АҚШ Давлат департаменти ва Молия вазирлиги билан янги учрашувга эришмоқчи ва референдум маъқулланган тақдирда Қўшма Штатлардан 500 миллиард доллар кредит сўрашни режалаштирмоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, гарчи Трампнинг атрофидагилар Албертани ресурслари ва минтақанинг мустақил табиати туфайли “табиий ҳамкор” деб аташса-да, Вашингтон бу каби молиялаштиришга рози бўлмайди.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 338 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!