Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментига таяниб Reuters хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу чора “виза шартларини бузган, жиноят содир этган, АҚШ фуқароларига нисбатан зўравонликка чақирган, америкаликларни фирибгарлик йўли билан алдаган, иммиграция тизимини суиистеъмол қилган ёки миллий хавфсизликка таҳдид солган” хорижликларга нисбатан қўлланган.
Давлат департаментига кўра, аксарият визалар ҳуқуқ-тартибот идоралари билан боғлиқ ҳолатлардан сўнг бекор қилинган. Бунга фуқароларга ҳужум қилиш, маст ҳолда машина бошқариш, ўғрилик ва гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятлар асосий сабаб бўлган.
Визаси бекор қилинганлар орасида зўрлаш, жинсий тажовуз, одам ўғирлаш, одам савдоси ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик тасвирланган ўндан ортиқ материални сақлашда айбланган шахслар ҳам бор. Шунингдек, Қўшма Штатларга “туғуруқ туризми” мақсади билан келгани айтилган 100 дан ортиқ ота-онанинг ҳам визаси ноллаштирилган.
"Визаларнинг бекор қилиниши Трамп 2025 йилда Оқ уйга қайтганидан сўнг бошланган кенг кўламли иммиграция чекловларининг бир қисмидир. Ўшанда ҳатто амалдаги визаси бор муҳожирлар ҳам депортация қилинганди. Маъмурият, шунингдек, виза бериш тартибини қатъийлаштириб, аризачиларнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари ҳамда даромадларини текширишни кучайтирган", дейилади Reuters хабарида.