АҚШ президенти Дональд Трамп Венесуэла раҳбари Николас Мадурога мамлакат қамоқхоналаридаги маҳбусларни АҚШга юборгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча айблов қўйилиши мумкинлигини истисно қилмади.
«Улар ўз қамоқхоналарини бўшатиб, маҳбусларни АҚШга юборишган», — деди Трамп.
АҚШ раҳбарининг таъкидлашича, Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга аллақачон «ўта жиддий жиноятлар» бўйича айбловлар қўйилган ва улар суд олдида жавоб беради.
Трампнинг қўшимча қилишича, маҳбусларни АҚШга юбориш билан боғлиқ айблов, унинг билишича, ҳозирча қўйилмаган. Бироқ у келгусида бундай айблов ҳам илгари сурилиши мумкинлигини айтди.