Бугун 18 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп КХДРдаги ракета полигони бузиб ташланганини тасдиқлади

A A A
Трамп КХДРдаги ракета полигони бузиб ташланганини тасдиқлади

АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Шимолий Корея раҳбарияти ракета двигателларини синовдан ўтказиш бўйича полигонни бузиб ташлади ҳамда у ерда синовдан ўтказилган ракеталарни яқин вақт ичида йўқ қилиб ташлайди. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деди "kun.uz". 

«Раис Ким менга Шимолий Корея ракеталар учун двигателларни синовдан ўтказиш бўйича энг йирик полигонни бузиб ташлагани ҳақида хабар берди», - дея айтиб ўтган Трамп.

У КХДР етакчиси билан саммит якунлари бўйича ташкил этилган матбуот анжумани вақтида шундай баёнот берган.

«Бу катта иш. У ерда синовдан ўтказилган ракеталар ҳам яқин вақт ичида йўқ қилиб ташланади», - дея қайд этиб ўтган АҚШ президенти.

Унинг сўзларига кўра, бундан келишувга қўшма баёнот имзоланганидан сўнг эришилган, шунинг учун ҳужжатда тегишли маълумот йўқдир.

Киритилди: 14:57 12.06.2018. Ўқилди: 1638 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар