АҚШ президенти Дональд Трамп унинг ёнига ташриф буюрган инсондан коронавирусни юқтириб олиши мумкинлиги ҳақида кўп ҳам ўйламаслигини маълум қилди.
"Йўқ, бу мени безовта қилмайди", деди Трамп журналистларга қарата уларнинг саволларига жавоб берар экан.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Трамп иккинчи марта коронавирус учун иккинчи салбий натижани қайд этган тест синовидан ўтган эди.