АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус охир-оқибат ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетишига ишонч билдирди.
"Мен шунчаки шифокорларнинг гапларига ишонаман. Улар вирус кетади, дейишади. Бу унинг бу йил кузда ёки куздан кейин кетишини англатмайди. Қайсидир пайтда у ўзини йўқотиб қўяди. Аммо агар бизда вакцина яратилса, бу фойдали бўлади", деди у жума куни журналистларга.