Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп "коммунизмни енгиш" га ваъда берди

A A A
Трамп "коммунизмни енгиш" га ваъда берди

Трамп Лотин Америкасида "тўла эркинлик"ка эришиш ва "коммунизмни мағлуб этиш"га ваъда берди.

АҚШ раҳбари бу ҳақда Оқ уйда 1961 йилдаги Кубани босиб олиш операцияси фахрийлари олдида сўзлаган нутқи давомида айтиб ўтди.

"Менинг маъмуриятим Куба, Никарагуа ва Венесуэланинг ҳар бир фуқаросини ўз эркинликлари учун курашишда қўллаб-қувватлайди. Биз ушбу ярим шарнинг тўлиқ озод бўлишига ва бу тарихда биринчи марта содир бўлишига эришиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бу эртами-кечми содир бўлади", деди Трамп "Ҳозир кўп нарсалар содир бўлмоқда, аммо нима бўлаётганлигини ошкор эта олмайман”, дея таъкидлаган ҳолда.

Трампнинг сўзларига кўра, унинг маъмурияти "коммунизм ва социализмни енгиш ниятида" ва бу курашни, шу жумладан, АҚШда ҳам олиб бормоқда. Демократларни АҚШда социализмни ўрнатишга уринишда мунтазам равишда айблаб келаётган Трамп "Биз бунга қаттиқ жавоб берамиз", дея қўшимча қилмоқда.

Киритилди: 20:14 24.09.2020. Ўқилди: 2014 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!