АҚШ президенти Доналд Трамп Колумбия раҳбари Густаво Петрони “гиёҳванд моддалар савдогари” деб атади ва уни мамлакатда наркотик ишлаб чиқаришга йўл қўйганликда айблади. Бу ҳақда AP News ва Reuters нашрлари хабар берди.
Трамп баёнотида Колумбияни “гиёҳвандлик империиясига айланган давлат” деб атади ҳамда агар у яна ҳокимиятга қайтса, бу мамлакатга нисбатан амалдаги ёрдам дастурларини тўхтатишини ва янги бож тўловларини жорий этишини билдирди.
Колумбия президенти Густаво Петро эса бу айбловларни кескин рад этди. Унинг сўзларига кўра, Колумбия сўнгги йилларда гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришни қисқартириш, қишлоқ жойларда алтернатив иқтисодий имкониятлар яратиш бўйича катта ишлар амалга оширган.
Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Трампнинг баёнотини “ҳурматсизлик ва давлат суверенитетини бузиш” деб баҳолади.
Муттахассислар фикрича, ушбу можаро АҚШ ва Колумбия ўртасидаги анъанавий ҳамкорликка, айниқса наркотикларга қарши кураш соҳасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.