Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Трамп келаси ҳафта Зеленский билан учрашиши мумкин

Трамп келаси ҳафта Зеленский билан учрашиши мумкин

АҚШ президенти Дональд Трамп украиналик ҳамкасби Владимир Зеленский билан келаси ҳафта Нью-Йорк шаҳрида учрашиши мумкин.

Бу ҳақда “Report” нашри хорижий ОАВга таяниб хабар берди. Давлат котиби Марко Рубио журналистларга берган маълумотида:

“Путин билан бир неча марта телефон суҳбатлари, Зеленский билан эса бир неча учрашувлар, жумладан, келаси ҳафта Нью-Йоркда бўлиши мумкин”, — дея таъкидлади.

Рубионинг айтишича, Трамп бир вақтнинг ўзида ҳам Украина ва Европа, ҳамда Россия билан мулоқот қила оладиган дунёдаги ягона етакчи ҳисобланади. Унинг таъкидлашича, агар АҚШ Россияга қарши санкциялар жорий этса ёки можарони ҳал қилиш жараёнида иштирок этишдан воз кечса, “дунёда воситачи бўла оладиган ҳеч ким қолмайди”.

Киритилди: Бугун 13:58. Ўқилди: 285 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!