Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Канада билан барча савдо музокаралари якунланганини эълон қилди

A A A
Трамп Канада билан барча савдо музокаралари якунланганини эълон қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Канада билан барча савдо музокаралари тугаганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, бу қарор Канада томонидан “ёлғон реклама”дан фойдаланилгани билан боғлиқ.

Трамп айтишича, мамлакат АҚШнинг 40-президенти Роналд Рейган божхона тўловлари ҳақида салбий фикр билдирган “сохта” рекламаларни қўллаган.

“Роналд Рейган жамғармаси Канадада Рейган тарифлар ҳақида салбий гапирган ёлғон рекламалар орқали фирибгарлик қилгани ҳақида хабар берди”, — деб ёзди Трамп ўз ижтимоий тармоғида. Унинг таъкидлашича, бу ҳаракат АҚШ Олий суди ва бошқа судлар қарорларига таъсир кўрсатиш учун амалга оширилган.

Президентнинг сўзларига кўра, божхона тўловлари мамлакат миллий хавфсизлиги ва иқтисодий мустақиллиги учун катта аҳамиятга эга.
“Бу дахшатли хатти-ҳаракатлар туфайли Канада билан барча савдо музокаралари тўхтатилди”, — деди Трамп.

Киритилди: 13:04 24.10.2025. Ўқилди: 1378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!