Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Трамп Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари учун ким айбдорлигини маълум қилди

Трамп Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари учун ким айбдорлигини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари учун жавобгарликни маҳаллий маъмурият зиммасига юклади. Трампнинг қўшимча қилишича, агар табиий офатга қарши кураш учун ажратилган маблағларнинг мақсадсиз сарфи билан боғлиқ муаммо ҳал этилмас экан, штат федерал молиялаштиришдан маҳрум этилиши мумкин.

«Калифорниядаги катта зарар келтираётган ва охир-оқибат одамларнинг ўлимига сабаб бўлаётган ушбу оммавий ёнғинларнинг ягона сабаби — ўрмон неъматларини ёмон бошқаришдир. Ҳар йили миллиардлаб доллар пул ажратилади, одамлар эса қурбон бўлишда давом этмоқда, буларнинг бари ўрмонларнинг ёмон бошқарилиши оқибати. Ё муаммони зудлик билан ҳал қиласиз, ёки сиз учун ортиқ федерал маблағлар ажратилмайди», — деб ёзди Трамп Twitter’даги саҳифасида.

Калифорния шимолидаги Camp ўрмон ёнғинлари 8 ноябрь, пайшанба куни бошланган эди, ҳозиргача ушбу табиий офат оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган. Олов 36 минг гектардан зиёд майдонни қамраб олган бўлиб, 7 мингдан ортиқ иншоотларни вайрон қилди ва бу билан штат тарихидаги энг вайронкор ёнғинга айланди.

Бунгача штат тарихидаги энг вайронкори деб 2017 йили кузатилган Tubbs ёнғини ҳисобланарди. У 17 минг гектар майдонни қамраб олиб, 5,5 мингдан ортиқ иморатнинг вайрон қилганди.

Manba: daryo. uz

Киритилди: 00:30 11.11.2018. Ўқилди: 1218 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!