Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғози операциясига таклиф қилди

Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғози операциясига таклиф қилди

Дональд Трамп Жанубий Кореяни Ҳормуз бўғозидаги АҚШ ҳарбий операциясига қўшилишга чақирди.

Унинг Truth Socialдаги баёнотига кўра, Эрон томонидан бир қатор кемаларга ҳужум қилингани бу таклифга асос бўлган.

Трамп фикрича, “Ҳормуз бўғозини очиш” бўйича операцияда АҚШ билан ҳамкорлик қилиш вақти келган ва Жанубий Корея ҳам бу жараёнга қўшилиши керак.

Шунингдек, у аввалроқ Эронга нисбатан қаттиқ баёнотлар бериб, АҚШ ҳарбий кемаларига ҳужум бўлса кескин жавоб қайтарилишини таъкидлаган.

Маълумотларга кўра, АҚШ томонидан Хитойга ҳам ушбу операцияга қўшилиш бўйича чақириқ йўллангани айтилмоқда.

Киритилди: 23:21 04.05.2026. Ўқилди: 165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!