АҚШ президенти Доналд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантино билан учрашди. Учрашув пайтида Инфантино АҚШ президентини мундиал кубоги билан таништирди.
“Бу кубокни энди қайтариб бермайман, девордаги ҳайкалчалар ёнида туради” деди Трамп ҳазил аралаш Инфантино.
Бундан ташқари Инфантино қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтишини ва чипта сотуви 10 сентябрдан бошланишини айтиб ўтди.