Бугун 23 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп Исроилни Эрон бўйича музокаралардан четда қолдирмоқда

Трамп Исроилни Эрон бўйича музокаралардан четда қолдирмоқда

Бу ҳақда исроиллик расмийларга таяниб, The New York Times нашри хабар бермоқда.

"Ўзининг энг яқин иттифоқчисидан маълумот етишмовчилигини бошдан кечираётган исроилликлар Вашингтон ва Теҳрон ўртасидаги муҳокамалар ҳақида минтақадаги етакчилар ва дипломатлар билан алоқалари, шунингдек, Эрон ичидаги ўз кузатувлари орқали қўлдан келганча маълумот тўплашга мажбур бўлмоқда", дейилади мақолада.

Қўшма Штатлар расмийларининг маълум қилишича, Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуни Эрон билан музокараларда яқин шерик эмас, балки ҳарбий иттифоқчи сифатида кўради. Нашрнинг фикрича, у Теҳронга қарши курашда “иккинчи учувчи”дан “йўловчи”га айланган.

Журналистлар бу ҳолат жорий йилда қайта сайланиш учун қийин кураш олиб бориши кутилаётган Нетаняҳуга нисбатан камситувчи зарба бўлганини қўшимча қилган.

Киритилди: Бугун 19:29. Ўқилди: 329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!