Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида Нетаньяхуну «ажойиб бош вазир ва жангчи», шунингдек, Эронга қарши курашда АҚШнинг энг муҳим ҳамкорларидан бири деб атади. Сўнгги сўровлар натижаларига кўра, Исроилдаги амалдаги ҳукмрон коалиция парламентдаги кўпчилик ўринларини йўқотиш хавфи остида.
«Биби Нетаньяху, ҳатто Исроилнинг ўзида ҳам катта қаршиликларга дуч келганига қарамай, куч, жасорат ва юксак қобилиятларни намоён этди», — деб ёзди Трамп.
Шунингдек, у бош вазир алмашган тақдирда, АҚШ Эронга қарши ҳарбий амалиётни мустақил давом эттиришига тўғри келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Нетаньяху эса АҚШ президентига қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдириб, «биргаликда миссиямизни охирига етказамиз», дея таъкидлади.
BILD манбаларига кўра, Трампнинг ушбу баёноти ҳатто америкалик дипломатлар учун ҳам кутилмаган ҳол бўлган.
Таъкидланишича, АҚШ президентининг қўллаб-қувватлаши Нетаньяху учун муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Демократия институти (Исроил) тадқиқотига кўра, сайловчиларнинг қарийб ярми партия танлашда Вашингтон билан муносабатларни ҳам ҳисобга олади.