Бугун 20 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп иқлим ўзгаришларига эътибор бермаслигини айтди

A A A
Трамп иқлим ўзгаришларига эътибор бермаслигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп CBS телеканалига берган интервьюсида иқлим ўзгаришлари оқибатларини бартараф этиш учун триллион долларларни йўқ қилишни истамаслигини айтди, деб хабар беради «Корреспондент.net».

Журналист Трампдан иқлим ўзгаришларига ишониш-ишонмаслигини сўраган.

«Ўйлашимча, нимадир содир бўляпти, нимадир ўзгаряпти, кейин эса ортга ўзгаряпти. Бунинг учун одам жавобгарми ёки йўқлигини билмайман», — деб жавоб берган Америка етакчиси.

Трампнинг айтишича, у триллион долларларни беришни ва миллионлаб иш ўринларини йўқотишни, бунчалик фойдасиз ҳолатда қолишни хоҳламайди.

У фан дунёси томонидан қилинаётган иқлим асосан одам фаолияти сабабли ўзгараётгани ва ўзгаришлар хавфли тус олаётгани ҳақидаги тахминларига ишонмайди. «Олимларда ҳам сиёсий кун тартиби бор», — деб таъкидлаган Трамп.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 08:46 16.10.2018. Ўқилди: 1320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда