Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: “Инфляциядан эмас, инфляция кўрсаткичларидан мамнунман”

Трамп: “Инфляциядан эмас, инфляция кўрсаткичларидан мамнунман”

АҚШ президенти Дональд Трамп “Мен инфляциядан жуда хурсандман” деган сўзлари ортидан изоҳ бериб, унинг баёноти нотўғри талқин қилинганини айтди.

АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, май ойида мамлакатда истеъмол нархлари йиллик ҳисобда 4,2 фоизга ошган. Бу сўнгги уч йил ичидаги энг юқори кўрсаткич бўлди. Апрель ойида эса инфляция 3,8 фоизни ташкил этган эди.

Экспертлар нархлар ўсишининг асосий омилларидан бири сифатида Эрон атрофидаги ҳарбий кескинлик фонида энергия ресурслари қимматлашганини кўрсатмоқда.

Оқ уйда журналистлар билан мулоқот чоғида Трамп:

“Менга бу жуда ёқди. Рақамлар ажойиб. Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Мен инфляцияни яхши кўраман”, — деган эди.

Бу баёнот жамоатчилик ва иқтисодчилар орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Кейинчалик Трамп New York Postга берган изоҳида унинг сўзлари контекстдан узиб олинганини таъкидлади.

“Мен инфляциянинг ўзидан эмас, инфляция кўрсаткичларидан мамнунман. Рақамлар кутилганидан анча яхши чиқди. Ҳатто уруш шароитида ҳам кўрсаткичлар прогнозлардан паст бўлмоқда”, — деди АҚШ раҳбари.

Трампнинг фикрича, Эрон билан боғлиқ можаро тугагач, нефть нархлари пасаяди ва бу инфляциянинг ҳам секинлашишига олиб келади.

“Бу можаро якунлангач, нефть нархлари аввалги даражага қайтганини кўрасиз. Шунда иқтисодий кўрсаткичлар уруш бошланишидан олдинги даражадан ҳам яхшироқ бўлади”, — деди у.

Шу тариқа, Трамп ўзининг баҳсларга сабаб бўлган баёнотида инфляциянинг ўсишини эмас, балки иқтисодий маълумотлар кутилганидан яхши чиққанини назарда тутганини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 18:05. Ўқилди: 146 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!