БМТ АҚШ ва Исроилни танқид қилмоқда, аммо Трамп билганини қилмоқчи.
Бугун тунда қандай ўзгаришлар бўлди?
🔸Эрон давлат телевидениеси можаро давомида “Фаттаҳ” гипертовушли ракетаси қўлланганини маълум қилди. Эрон мудофааси жавоб тариқасида қарийб 1,2 минг ракета учирилганини билдирди.
🔸Эрон расмийларига кўра, мамлакат бўйлаб зарбалар оқибатида камида 201 киши ҳалок бўлган, 747 киши жароҳат олган. Жанубдаги мактабга қилинган ҳужумда қурбонлар сони 160 нафаргача етгани айтилмоқда.
🔸Исроил армияси Эроннинг ракета ва ҳаво мудофаа тизимларига янги зарбалар бераётганини билдирди. Теҳронда портлашлар қайд этилган.
🔸Эрон ҳужумлари минтақадаги АҚШ объектларига ҳам қаратилди. Қувайт аэропортига дрон урилиши оқибатида 12 киши жароҳат олган. Қатар ва Баҳрайндан ҳам ракета зарбалари ҳақида хабарлар бор.
🔸 Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Исроил ва АҚШ ҳарбий базаларига қарши янги зарбалар тўлқинини эълон қилди. Улар 27 та нуқтага, жумладан Тель-Ноф авиабазасига, Исроил армияси Бош штабига ва Тель-Авивдаги йирик ҳарбий-саноат мажмуасига қаратилган.
🔸Доналд Трумп операция бир ҳафта ёки ундан кўпроқ давом этишини айтди. БМТ Хавфсизлик кенгаши фавқулодда йиғилиш бошлади.
Вазият кескинлигича қолмоқда, томонлар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ниятида эмас.