Саудия Арабистони аэропортига ҳусийлар томонидан уюштирилган ва қурбонларга сабаб бўлган ҳужумдан сўнг, Трамп ҳарбий аралашув масаласини кўриб чиқмоқда, дкб ёзмоқда CNN.
Bloombergнинг хабар беришича, Буюк Британия ҳусийларга қарши курашда Саудия Арабистонига ёрдам беришдан бош тортган. Шунингдек, Саудия Арабистони Яман ҳусийларининг ҳужумларидан ҳимояланиш учун Покистондан ёрдам сўраган.
"Ар-Риёд ҳарбий иттифоқчиси Покистондан бу масалада ёрдам сўраган ва бошқа давлатлардан ҳам ҳаво мудофааси учун зарур воситаларни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда. Шунингдек, Саудия Арабистони Ямандаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун хорижлик ҳарбийларни жалб қилиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда", деб ёзмоқда The Wall Street Journal.
Саудия Арабистонида Яман ҳусийларининг навбатдаги ҳужумларини қайтариш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари захираси тугаб бормоқда. Мамлакат ҳукумати ҳаво мудофаа тизимларини қироллик саройлари ва энергетика обектлари ўртасида қайта тақсимламоқда.