Бугун 30 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп Google’ни судга бермоқчи

Трамп Google’ни судга бермоқчи

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп агар у қайта сайланса, Google компаниясини жавобгарликка тортиши билан таҳдид қилди.

Трампнинг фикрича, қидирув тизими у ҳақида фақат “ёмон хабарлар”ни, Камала Ҳаррис ҳақида эса “фақат яхши хабар”ларни чиқариб беради, деб ёзади The New York Times.

“Google қидирув тизимидан Дональд Трамп ҳақида фақат ёмон хабарларни намойиш қилиш учун фойдаланмоқда. Уларнинг баъзилари шу мақсадда махсус тузилган, шу билан бирга Камала Харрис ҳақида фақат яхши хабарлар чиқариляпти”, деб ёзди Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

У, шунингдек, АҚШ Адлия вазирлиги бундай “сайловга очиқ аралашиш” учун айбдорларни жавобгарликка тортишига умид билдирди. Дональд Трамп агар қайта сайланса, Google компаниясига нисбатан тергов ўтказилишини талаб қилишини таъкидлади.

Компаниянинг ўзи собиқ президентнинг айбловларини рад этди. Google маълум қилишича, компания ўз алгоритмларини ўзгартирмаган ва хабарлар қидирув сўровига мувофиқ кўрсатилади.

Киритилди: 07:05 29.09.2024. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!