Бугун 26 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трамп G7 давлатларини Россияни ташкилотдан чиқаргани учун «аҳмоқона иш»да айблади

Трамп G7 давлатларини Россияни ташкилотдан чиқаргани учун «аҳмоқона иш»да айблади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан ўзаро алоқаларга изоҳ берар экан, мулоқот кучига ишонишини маълум қилди.

Америка етакчиси бу ҳақда Оқ уйдаги чиқиши вақтида айтиб ўтди. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирмоқда.

Нашрнинг ёзишича, давлат раҳбари G7 (Катта еттилик) давлатлари сиёсатчиларини Россияни ташкилот таркибидан чиқариш қарори учун танқид қилган.

Трампнинг тушунтиришича, ғарблик иттифоқчилар аҳмоқона иш қилишган, чунки улар ўз учрашувларидаги вақтнинг 90 фоизини Россия ҳақидаги суҳбатларга сарфламоқдалар. Унинг сўзларига кўра, қуролли можароларнинг мавжудлиги мулоқотдан воз кечиш учун сабаб бўлмаслиги керак.

«Мен ҳамма билан гаплашиш керак, деган фикрдаман», — дея таъкидлади Президент.

Киритилди: 10:13 24.04.2026. Ўқилди: 639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!