Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп фирибгарликда айбдор деб топилди

A A A
Трамп фирибгарликда айбдор деб топилди

АҚШ судяси Артур Энгорон собиқ президент Доналд Трампни фирибгарликда айбдор деб топди.

Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар бермоқда.

Суд қарорига кўра, собиқ президент молиявий ҳисоботларида ўз бойлигини йилига миллиардлаб долларга бўрттириб кўрсатганлиги учун жавобгардир.

Нъю-Ёрк штати бош прокурори Летисия Жеймс сўнгги 10 йил ичида Доналд Трамп ўз бойлигини ҳар йили 1,9 миллиард доллардан 3,6 миллиард долларга оширганини айтди.

Прокурор Трампга 250 миллион доллар жарима солиши, шунингдек, унга ва ўғилларига “Trump Organization” оилавий бизнесини бошқариш тақиқланишини талаб қилмоқда.

Доналд Трампнинг мудофаа гуруҳи фирибгарлик айбловларини рад этиб, прокурорнинг даъвосида сиёсий мотив борлигини айтди.

Прокурор, ўз навбатида, Трамп ва унинг шериклари кредит ва суғурта бўйича яхшироқ шартларни олиш учун молиявий ҳисоботларни сохталаштирганини таъкидлади.

Киритилди: 08:50 27.09.2023. Ўқилди: 1780 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!