АҚШ аҳолиси мамлакат президенти Дональд Трамп томонидан олиб борилаётган сиёсатга яхшироқ муносабатда бўла бошлади. Бундан Gallup poll found агентлиги томонидан ўтказилган сўров натижалари дарак беряпти, деб хабар берди "kun.uz".
Олинган натижаларга кўра, сўровда иштирок этганларнинг 45 фоизи давлат раҳбари ҳаракатларини маъқулламоқда. Респондентларнинг ярми (50 фоиз) президент ишидан норози бўлган. Бундан ташқари, америкаликларнинг 4 фоизи аниқ бир жавобни айтишга қийналган.
Аниқлик киритилишича, жорий йилнинг 11-17 июнь кунлари бўлиб ўтган тадқиқотда 1,5 минг киши иштирок этди.