АҚШ ҳукумати президент Дональд Трампнинг кўрсатмасига биноан Фаластинга ажратиладиган 200 миллион доллар ёрдамни тўхтатди, дея хабар бермоқда DW.
АҚШ Давлат департаменти мазкур маблағ “бошқа устувор лойиҳалар”га йўналтирилишини, “АҚШ миллий манфаатларига мувофиқ” сарфланишини маълум қилган.
Давлат департаментининг қайд этишича, ёрдамни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилинишига Ғазо секторидаги вазият ҳамда “одамлар ҳаётини хавф остига қўяётган ва гуманитар вазият оғирлаштираётган ХАМАС” сабаб бўлган.
Аввалроқ Трамп фаластинликларнинг Исроил билан музокара ўтказишни истамаслиги туфайли уларга ёрдамни тўхтатишни таклиф қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг январида АҚШ БМТнинг фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатувчи Яқин Шарқ агентлигига бадални қисқартириб, 360 миллион доллардан 60 миллион долларга туширган эди.
Manba: azon.uz