Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Трамп Европага "сезиларли божлар" билан таҳдид қилди

Трамп Европага "сезиларли божлар" билан таҳдид қилди

Трамп АҚШнинг йирик технологик компанияларига солинган жарималар сабаб Европага "сезиларли божлар" билан таҳдид қилди.

​Доналд Трамп унинг маъмурияти ЕИ томонидан АҚШ компанияларига кўп миллиардлик жарималар солиш орқали амалга оширилаётган "шилиш" амалиёти юзасидан Евроиттифоққа нисбатан суриштирув бошлашини ваъда қилди.

​"Евроиттифоқ бу каби ноқонуний ва ўта ноэтик хатти-ҳаракати учун жуда қиммат бадал тўлайди, мен уларни бунинг оқибатларидан бир неча бор огоҳлантирган эдим. Барча жарималар тўлиқ бекор қилинади ва уларга [ЕИ] қарши қисқа муддатларда сезиларли божлар жорий этилишини кутмоқдамиз", — деб ёзди Трамп.

​Трампнинг сўзларига кўра, Google’га солинган жарималарнинг умумий суммаси аллақачон 18 миллиард доллардан ошиб кетган. Бундан ташқари, у Apple компаниясига "ҳеч нарса учун" 15 миллиард доллар, Meta’га уч миллиард, Amazon’га эса 2,5 миллиард доллар жарима солинганини эслатиб ўтди.

Киритилди: 10:58 25.07.2026. Ўқилди: 620 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!