Қўшма Штатлар Эроннинг Ҳўрмуз бўғозидаги халқаро сув йўлларини ёпиб қўйишига йўл қўймайди, деб баёнот берди АҚШ Президенти Дональд Трамп.
Трамп бу ҳақда журналистлар билан бўлган суҳбатда маълум қилди. Америка етакчиси Теҳрон томонидан минтақадаги кема қатновига қўйилиши мумкин бўлган чекловлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Биз бунга йўл қўймаймиз... Агар улар бундай қилишса, биз бунинг содир бўлишига изн бермаймиз», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шунингдек, Трамп Эрон билан келишувларга муваффақиятли эришилиши Ҳўрмуз бўғози орқали тўлиқ ҳаракатланишнинг зудлик билан қайта тикланишини таъминлашини айтди.
«Бу автоматик равишда очилади», — деди у.