Бугун 2 октябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Tрамп Эронни яна бомбардимон қилиш билан таҳдид қилди

Tрамп Эронни яна бомбардимон қилиш билан таҳдид қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида келишувга эришилмаса, Эронга қарши ҳаво ҳужумларини уюштириши мумкинлигини айтди. У Эрон Ислом Республикаси бўйича қарор қабул қилиш вақти яқинлашаётганини билдирди.

Оқ уйдаги матбуот анжуманида журналистлар Трампдан агар у эронликларни “ақлдан озган ва мантиқсиз ҳаракат қилувчи” деб ҳисобласа, улар билан қандай қилиб битим тузмоқчилигини сўради.

"Эҳтимол, биз уларни яна бомбардимон қиламиз. Биз бу ҳақда қарор қабул қилишимиз керак. Уларни бомбардимон қиламиз ёки келишувга эришамиз. Вақт тугаб бормоқда. Мазкур масала у ёки бу тарзда жуда тез орада якунига етади", — дея жавоб берди президент.

Шу билан бирга, Трамп келаётган дам олиш кунларида Эронга қарши АҚШ зарбаларини қайта тиклаш эҳтимолини ҳам истисно қилмади ва бу ҳақда доим ўйлаб юрганини айтди.

Киритилди: 22:18 01.10.2026. Ўқилди: 293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!