AҚШ президенти Дональд Трамп бир неча кун олдин катта маслаҳатчилари билан Эроннинг асосий ядро иншоотига қарши "чора кўриш" имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда New York Times ёзмоқда.
Идорадаги маслаҳатчилар билан учрашувда, манбаларнинг таъкидлашича, Трамп Эронга қарши эҳтимолий вариантлар, жумладан, ядро иншоотига зарба бериш ҳақида сўраган.
Aниқлик киритилишича, вице-президент Майк Пенс ва давлат котиби Майк Помпео AҚШ президентини куч ишлатишдан қайтариб, уларнинг кенг миқёсли ҳарбий можарога олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.