Шунингдек, Трамп Теҳронни Вашингтон билан битим тузишга чақирди, деб забар бермоқда The Jerusalem Post.
АҚШ президенти чоршанба куни Айова штатида сўзлаган нутқида 2025 йил июн ойида Қўшма Штатлар Midnight Hammer амалиёти орқали Эроннинг ядровий қувватини йўқ қилганини эслатди. Унинг айтишича, ўша пайтда Эрон ядровий қуролга эга бўлишига атиги бир ой қолганди.
"Ҳозир Эрон томон яна бир ажойиб “армада” сузиб кетмоқда. Умид қиламанки, улар келишув тузишади. Аслида улар биринчи сафардаёқ келишув тузишлари керак эди", — дея қўшимча қилди президент.
Aввалроқ АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемаси бошчилигидаги зарба гуруҳи Эрондаги вазият сабаб Яқин Шарққа етиб борганди. Шунингдек, яқин кунларда минтақа яқинида THAAD ракетага қарши мудофаа тизими батареяси жойлаштирилиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ Марказий қўмондонлиги Яқин Шарқда кенг кўламли ҳарбий ҳаво машғулотларини бошлади.